date

Анастасия Костенко қарз сабабли ҳисоблари музлатилди

Анастасия Костенко қарз сабабли ҳисоблари музлатилди

Федерал солиқ хизмати футболчи Дмитрий Тарасовнинг рафиқаси, модел ва блоггер Анастасия Костенконинг банк ҳисобларини блоклади. Бу ҳақда маълумот расмий порталда эълон қилинди. Pravilamag хабарига кўра, молиявий операциялар тўхтатилишига сабаблардан бири – солиқлар ўз вақтида тўланмаганидир.

Баҳорда Костенкода 1,6 миллион рубл қарз борлиги аниқланганди. Модел вазиятни тушунтириб, бу тизимдаги хато туфайли юзага келганини таъкидлаган:

“Умуман мавжуд бўлмаган машина учун жарима олганимда шубҳаланишим керак эди, чунки мен ҳеч қачон бундай транспортга эга бўлмаганман. Энди эса масалани ҳал этамиз”, — деди у.

Шунга қарамай, солиқ хизмати сайтидаги маълумотларга кўра, ҳозирда ҳам блоггер зиммасида 259 минг рублдан ортиқ қарздорлик мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Дмитрий Тарасов ҳам суд ижрочилари рўйхатида бўлган. Сабаби — у Москвадаги квартирани сотишда риелторларга 205 минг рубл хизмат ҳақи тўламаган эди. Охир-оқибат, футболчи қарзни тўлаб, можарони ижобий якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анастасия Костенко қарз сабабли ҳисоблари музлатилди