9 153
«Сен мудом қалбимдасан». Фотима Режаметова марҳум қизи Фарангизга атаб қўшиқ куйлади (видео)
Фото: Instagram / @rejametovaf
Актриса Фарангиз Режаметова ҳаёт бўлганида 7 апрель куни 27 ёшга кирган бўларди. Марҳуманинг онаси, актриса Фотима Режаметова ушбу сана муносабати билан Фарангизга атаб рус тилида қўшиқ куйлади.
«7 апрель, қадрли қизим, бугун сенинг туғилган кунинг. 27 ёшга кирдинг. Айнан шундай ажойиб баҳор кунида сен туғилиб, мени чексиз бахтли қилгансан. Бу бахтни сен совға қилгансан. Сенинг ноодатий латофатли бўлишингни билардим. Жоним қизим, адашган эканман. Сен самимий, очиқкўнгил, истарали, таъсирчан ва сода қиз бўлдинг. Сен — мукаммалликнинг ўзгинасисан. Бундай совға учун Яратганга беҳисоб шукур. Сен узоқлардасан. Дераза олдида туриб, сенга ушбу қўшиқни куйлаяпман. Бу менинг сенга совғам. Бу мен сенга қила олишим мумкин бўлган энг кичкина нарса. Фариштам менинг, сени жудаям яхши кўраман, мени ўз онанг сифатида танлаганинг учун миннатдорман. Сен мудом қалбимдасан», — деб ёзади актриса.
Эслатиб ўтамиз, актриса Фарангиз Режаметова 2018 йилнинг 20 июлида 25 ёшида автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган эди. У Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмидаги ижроси билан томошабинларга танилган. Фарангиз «Сеҳрли қалпоқча», «Уй бекаси» каби ўнлаб кино ва сериалларда ҳам рол ижро этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади