Тошкент вилоятида йўқолган талаба қиз ўлик ҳолда топилди

1 дақиқа ўқиш52.6K
Тошкент вилоятида йўқолган талаба қиз ўлик ҳолда топилди
Тошкент вилоятида йўқолган деб эълон қилинган 24 ёшли талаба қизнинг жасади гидроэлектростанция (ГЭС) №11 ҳудудидаги чиқиндилар йиғилувчи колодецдан топилди, деб Nova24.uz хабар берди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, қизнинг йўқолганлиги ҳақида хабар 10 май куни тарқалган. Кибрай туманидаги "Ботаника" маҳалласида яшовчи 24 ёшли талаба уйдан чиқиб кетиб, номаълум йўналишда йўқолган.

2 июн куни Соҳибкор маҳалласида жойлашган ГЭС №11 чиқиндилар колодецидан қизнинг жасади топилган.

Жасад суд-тиббий экспертизага юборилган. Текширув натижасига кўра, унинг ўлими сув нафас йўлларини тўсиши оқибатида юзага келган механик асфиксия сабабли содир бўлган. Танасида шикастланиш белгилари аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан доследственная текширув олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?