date
views 87

“Барселона” Тер Штегенни ҳайдашга тайёр — маошини тўлаб!

“Барселона” Тер Штегенни ҳайдашга тайёр — маошини тўлаб!
Каталониянинг машҳур клуби “Барселона”да ёзги ўзгаришлар суръат олмоқда. ОАВ тарқатаётган маълумотларга кўра, жамоанинг асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген билан йўлларни ажратиш режалаштирилган. Қизиғи шундаки, клуб посбон кетиши учун унга компенсация пулини тўлашга ҳам рози.

Германиялик голкипернинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, клуб ундан эрта қутулиш истагида. Сабаби — жамоа янги мавсумда дарвозага бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда. Жумладан, “Эспаньол” посбони Жоан Гарсия ва “Ювентус” тажрибали дарвозабони Войцех Шесни клуб радасида турибди.

Маъlumotларга кўра, “Барселона” раҳбарияти келгуси мавсумни янги дарвозабонлар билан бошлаш ниятида. Шу боис ҳам, Марк-Андрега шартномани яккаликда бекор қилиш ва кетиш учун керакли миқдордаги йиллик маошини тўлаш имконияти таклиф қилинган.

Футболчи бу таклифга қандай муносабатда бўлиши ҳозирча номаълум. Аммо “Барса”нинг унга нисбатан ишончсизлик уйғониши ва бошқа номзодлар билан фаол музокара олиб бораётгани унинг кетиш эҳтимолини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тер Штеген 2014 йилдан бери “Барселона” сафида тўп суриб келмоқда ва кўп йиллар давомида жамоа асосий посбони ҳисобланган. Аммо сўнгги мавсумлардаги жароҳатлар ва нотўғри ўйинлар унинг нуфузига салбий таъсир кўрсатган.

Zamin.uz таҳририяти мазкур трансфер мавзусининг ривожини кузатишда давом этади. Агар тер Штеген жамоани тарк этса, бу “Барселона”даги янги давр бошланганини англатиши мумкин. Сизча, унинг ўрнини ким тўлдира олади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” Тер Штегенни ҳайдашга тайёр — маошини тўлаб!