date
views 150 249

World Boxing президенти Иман Хелифдан расман узр сўради

World Boxing президенти Иман Хелифдан расман узр сўради
World Boxing халқаро бокс федерацияси президенти Борис ван дер Ворст Жазоирлик олимпия чемпиони Иман Хелифдан расман узр сўради, деб хабар берди uz.kursiv.media.

Бу ҳолатга World Boxing’нинг спортчилар жинсини текшириш бўйича мажбурий тест ҳақидаги баёнотида Иман Хелифнинг номи аниқ кўрсатилгани сабаб бўлди. Бу махфий маълумотни ошкор қилиш сифатида танқидларга сабаб бўлди.

Иман Хелиф 2024 йил Париж Олимпиадасида олтин медал ютган эди ва у баёнотда бевасита тилга олинган ягона спортчи бўлди.

Шундан сўнг, душанба куни Ван дер Ворст Жазоир бокс федерациясига расмий мактуб йўллаб, қуйидагича баёнот берди:

«Мен шахсан сизга мурожаат қилиб, юзага келган вазият учун расман ва чин қалбимдан узр сўрайман. Иман Хелифнинг шахсий махфийлиги ҳимояланиши керак эди», — дейилади мактубда.

Ван дер Ворст таъкидлашича, бу қадам барча спортчилар ва федерацияларга нисбатан ҳурматни ифода этиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Иман Хелиф ва Тайванлик спортчи Лин Юй-Тин 2023 йилдаги жаҳон чемпионатидан IBA томонидан четлатилган, аммо Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) уларга иштирок этиш имконини берган эди.

World Boxing — 2023 йилда ташкил этилган янги халқаро бокс федерацияси бўлиб, у ИБА’нинг ўрнини босиш мақсадида яратилган. Ташкилот олимпия боксида шаффофлик ва ишончни тиклаш мақсадини қўйган. Штаб-квартираси Швейцарияда жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » World Boxing президенти Иман Хелифдан расман узр сўради