date
views 34

А Серия 2025/26 тақвими эълон қилинди — илк турдаги тўқнашувлар маълум!

А Серия 2025/26 тақвими эълон қилинди — илк турдаги тўқнашувлар маълум!
Италия футболининг юраги ҳисобланган А Серияда 2025/2026 йилги мавсум расман бошланиш арафасида. Лига раҳбарияти янги мавсум учун тўлиқ тақвимни эълон қилди ва биринчи турданоқ шиддатли ва қизғин тўқнашувлар кутилаётгани маълум бўлди.

2025 йил 24 августдан бошланадиган 1-турда қуйидаги жуфтликлар майдонга тушади:

- “Аталанта” – “Пиза”
- “Кальяри” – “Фиорентина”
- “Комо” – “Лацио”
- “Женоа” – “Лечче”
- “Интер” – “Торино”
- “Ювентус” – “Парма”
- “Милан” – “Кремонезе”
- “Рома” – “Болонья”
- “Сассуоло” – “Наполи”
- “Удинезе” – “Верона”

Илк туроқдаёқ мухлислар “Милан” ҳамда “Ювентус” каби грандларнинг янги мавсумдаги ҳолатини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, Европа мусобақаларида қатнашишни мақсад қилган клублар — “Рома”, “Интер” ва “Лацио”нинг стартдаги муваффақияти ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

Лига раҳбарияти маълум қилишича, мавсум сўнгги — 38-тур учрашувлари 2026 йил 24 май куни ўтказилади. Бу вақт мобайнида Италиядаги футбол муҳити қизғин ритмда ўтиши ва ҳар бир тур ҳар хил сенсациялар билан бойиши кутилмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу мавсум “Скудетто” учун курашда рақобат янада ошиши кутилаяпти. Мураббийлар алмашинуви, трансферлар ва ёш иқтидорларнинг порлаши А Сериянинг жозибадорлигини янада ошириши муқаррар.

Zamin.uz таҳририяти А Сериядаги барча муҳим янгиликлар, натижалар ва қизиқарли воқеаларни футбол ишқибозлари учун тезкор ёритишда давом этади. Янги мавсумда сиз қайси жамоанинг чемпион бўлишини тахмин қиляпсиз? Комментарийда ёзинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия 2025/26 тақвими эълон қилинди — илк турдаги тўқнашувлар маълум!