
7 август куни Тошкентдаги “Миллий” стадионида машҳур америкалик қўшиқчи Дженнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтади, деб Kursiv.uz хабар берди. iTicket маълумотларига кўра, концерт учун чипталар савдога чиқарилди.
Энг арзон чипта нархи 1,04 миллион сўмни ташкил этади. Балкондаги жойлар учун чипталар 2,3 миллион сўмдан, қуйи қатордa ўтириш жойлари эса 2,7 миллион сўмдан бошланади.
Танцполга кириш чиптаси тахминан 2 миллион сўм, саҳнага яқин жойлар учун эса 2,8 миллион сўмдан кўпроқ талаб қилинади. VIP-зона учун чипталар 3,5 миллион сўм этиб белгиланган.
Ташкилотчилар чипталарни фақат расмий iTicket сайти ёки иловаси орқали харид қилишни тавсия қилмоқда. Чипталар қайтарилмайди ва алмаштирилмайди.
Бу Дженнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги биринчи концерти бўлади. У 1 август куни Остонада, 10 август куни эса Олмаотада ҳам чиқиш қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар