
Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилгани бўйича расмий маълумотлар эълон қилинди. Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, жорий йилнинг январь–апрель ойларида 2 миллион 116,9 минг нафар фуқаро хорижий давлатларга туристик мақсадларда сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 404,5 минг нафарга ёки 23,6 фоизга ошган.
Ушбу вақт мобайнида энг кўп сафар қилинган мамлакатлар орасида қўшни Қирғизистон биринчи ўринни эгаллади — 899 минг нафар ўзбекистонлик мазкур давлатга ташриф буюрган.
Қуйида энг кўп саёҳат қилинган давлатлар рўйхати билан танишинг:
Қирғизистон – 899 минг нафар
Тожикистон – 388,4 минг нафар
Қозоғистон – 354,9 минг нафар
Саудия Арабистони – 133,6 минг нафар
Россия – 93,9 минг нафар
Туркия – 64,2 минг нафар
БАА (Дубай ва бошқа шаҳарлар) – 58,8 минг нафар
Миср (айниқса Шарм-эль-Шайх ва Ҳургада) – 22,4 минг нафар
Таиланд – 15,4 минг нафар
Вьетнам – 11,4 минг нафар
Бошқа мамлакатлар – 74,6 минг нафар
Таҳлилларга қараганда, фуқароларнинг катта қисми яқин қўшни давлатларга қисқа муддатли саёҳатлар уюштирмоқда. Шу билан бирга, диний сафарлар мақсадида Саудия Арабистони ва туризмни рағбатлантирувчи мамлакатлар — Туркия, БАА, Таиланд ва Миср ҳам ўзбекистонликлар учун жозибадор бўлиб қолмоқда.
Мутасаддилар фикрича, кейинги ойларда ҳам фуқароларнинг саёҳатга қизиқиши ортиши кутилмоқда. Таътил мавсуми яқинлашар экан, янги манзиллар сари қизиқиш ҳам кучайиши эҳтимолдан ҳоли эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар