date
views 730

Роналду шов-шувли қарор қабул қилди: юлдуз мундиалда иштирок этмайди!

Роналду шов-шувли қарор қабул қилди: юлдуз мундиалда иштирок этмайди!
Португалия терма жамоасининг афсонавий юлдузи ҳамда “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашмаслик қарорини қабул қилди. Бу ҳақда таниқли спорт журналисти ва трансфер бўйича эксперт Фабрицио Романо хабар берди.

Романо маълумотига кўра, 40 ёшли юлдуз футболчига кўплаб клублардан мундиалда қатнашиш учун жиддий таклифлар келиб тушган, аммо Роналду бу мусобақада майдонга тушмасликни афзал кўрган. Унинг сўзларига кўра, қарор қабул қилиш осон кечмаган, аммо охир-оқибат бу футболчи шахсий қарор бўлганини таъкидлаган:

“Ростдан ҳам кўплаб таклифлар ва қизиқишлар мавжуд эди. Бу музокаралар давомида мен барча таклифларни синчковлик билан кўриб чиқдим. Бироқ якуний қарорни шахсан ўзим қабул қилдим. Чунки футболчи сифатида биз нафақат қисқа муддатли манфаатларни, балки ўрта ва узоқ муддатли истиқболларни ҳам кўриб чиқишимиз лозим. Мен айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда бу мусобақада иштирок этмасликка қарор қилдим”, — дейди Криштиану.

Аввалроқ бир қатор клублар, хусусан, АҚШ, Саудия Арабистони ва Осиё минтақаси клублари ҳам ушбу мундиалга тайёргарлик кўриш жараёнида Роналду билан музокара олиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо юлдуз ҳужумчи барча таклифларга “йўқ” деган жавобни бериб, ўзининг бу қарорини жиддий таҳлиллардан сўнг қабул қилганини қайд этди.

Роналдунинг мазкур қароридан сўнг, унинг клублар ўртасидаги ЖЧ мусобақасида қатнашмаслиги кўплаб футбол ишқибозларини ҳайрон қолдирди. Унинг иштирок этмаслиги жаҳон футбол жамоатчилигида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли турнирда дунёнинг турли минтақаларида ғолиб чиққан клублар иштирок этишади ва футбол мухлислари учун катта байрамга айланадиган ушбу мусобақа бу сафар ўз сафида Криштиану Роналду каби юлдузнинг йўқлиги билан ҳам эсда қолади.

Шунингдек, Роналду ҳозирда Саудия Арабистонидаги “Ал-Наср” клубида фаолият олиб бормоқда ва шу мавсумда ҳам юқори даражадаги футбол кўрсатмоқда. У ўз клуби билан қатор мусобақаларда голлар уриб, мухлисларнинг олқишларига сазовор бўляпти.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Криштиану Роналдунинг бу қароридан кейин мухлислар унинг яна қандай янги лойиҳаларда иштирок этиши мумкинлигига қизиқмоқда. Унинг келажакдаги режалари борасида эса ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду шов-шувли қарор қабул қилди: юлдуз мундиалда иштирок этмайди!