date
views 8 763

Хамдам Собиров $215 минглик Mercedes-AMG харид қилди

Хамдам Собиров $215 минглик Mercedes-AMG харид қилди
Ўзбекистоннинг машҳур артисти Хамдам Собиров ўз автопаркини янги ва ниҳоятда қимматбаҳо Mercedes-AMG SL 63 русумидаги автомашина билан бойитди, деб хабар берди UPL. Мазкур автомобилнинг нархи 215 000 долларга тенг (тақрибан 2,7 млрд сўм).

Mercedes-AMG SL 63 нафақат транспорт воситаси, балки нуфуз ва обрў тимсоли саналади. У замонавий технологиялар, юксак даражадаги дизайн ва ҳайратомуз динамик хусусиятларни ўзида мужассам этган.

Бу харид кўплаб мухлислар ва ҳамкасблар учун нафақат ҳайратли воқеа, балки Ўзбекистондаги шоу-бизнес соҳасида даромадлар жуда юқори эканининг яққол исботи сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, бу артистнинг шахсий ютуқ ва муваффақиятини ҳам намоён қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хамдам Собиров $215 минглик Mercedes-AMG харид қилди