date
views 415

“Мисс Жаҳон – 2025” таиландлик гўзал деб эълон қилинди

“Мисс Жаҳон – 2025” таиландлик гўзал деб эълон қилинди
“Мисс Жаҳон – 2025” гўзаллик танловининг финали Ҳиндистоннинг Ҳайдарабад шаҳрида бўлиб ўтди, деб Nova24.uz хабар берди. Танловда 108 нафар қиз иштирок этди. Финал якунлари бўйича Таиланд вакили Опал Сучата Чуангсри ғолиб деб топилди.

21 ёшли Бангкоклик гўзал халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олмоқда ва шу йўналишда бакалавр даражасини олиш арафасида. Шунингдек, у Пхукетда меҳмонхона бизнесини бошқаради ва тай, инглиз, испан ва хитой тилларида сўзлаша олади.

Опал ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан ҳам шуғулланади. 16 ёшида кўкрак безидаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича операция ўтказган ва шу воқеа унга Opal For Her лойиҳасини ишга туширишга туртки берган. Лойиҳа аёллар соғлиғи ва erta диагностика аҳамияти ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган.

Опал 2012 йилда “Мисс Раттанакосин” танловида дебют қилган, аммо мукофотга эришмаган. 2022 ва 2024 йилларда “Мисс Вселенная Таиланд” танловида иштирок этган ва бир қатор махсус мукофотларни қўлга киритган, жумладан “Мисс Очаровани Талант” ва “Мисс Гўзаллик ва Ишонч”.

2024 йилдаги “Мисс Вселенная” халқаро танловида учинчи ўринни эгаллаган. Аммо 2025 йилда “Мисс Жаҳон” танловида биринчи ўринга сазовор бўлди.

Иккинчи ўрин — Эфиопия вакили Хассет Дрееж Адмассу, учинчи ўрин — Польша вакили Майя Клайдага насиб этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Мисс Жаҳон – 2025” таиландлик гўзал деб эълон қилинди