date
views 6 694

Леди Гага 2,5 млн томошабин билан рекорд ўрнатди

Леди Гага 2,5 млн томошабин билан рекорд ўрнатди
Поп юлдуз Леди Гага Рио-де-Жанейродаги концертида 2,5 миллион томошабин йиғиб, аёл ижодкорлар орасидаги энг йирик концерт рекордини ўрнатди, деб Ulysmedia.kz хабар берди.

3 май куни Копакабана пляжида ўтказилган ушбу бепул концерт тарихдаги энг оммавий аёллар концерти сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Бу рекорд аввалги рекордчи Мадонна томонидан 2024 йил 4 май куни шу жойда ўтказилган концертда ўрнатилган эди.

Леди Гаганинг ушбу концерти Бразилияга 13 йиллик танаффусдан сўнгги илк ташрифи бўлди. Унинг қайта келиши ҳақиқий триумфга айланди. Шоунинг кўлами ва томошабинлар сони барча кутилмалардан ошиб кетди.

Шу билан бирга, умумий томошабин сони бўйича мутлақ рекорд Британиялик Род Стюартга тегишли бўлиб қолмоқда — у 1994 йилда шу жойда ўтказган янги йил концертида 3,5 миллиондан ортиқ одам тўпланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Леди Гага 2,5 млн томошабин билан рекорд ўрнатди