22:39 / 04.06.2020
2 248

Инновацион асрнинг табиий ифори…

Инновацион асрнинг табиий ифори…
Ҳар бир халқнинг фахру ифтихори унинг миллий маданий меросларида бўлиб ,бизнинг она заминимиз ҳам ўзининг бир қатор маданий меросларига эгалиги билан дунё санъат ихлосмандларини лол қолдириб келмоқда. Шу қаторда ўзбек миллий чолғулари ҳам узоқ йиллик тарихига эга бўлиб, халқимизнинг азалий ва бардавом қадриятларидан бири ҳисобланади. Уларнинг ҳар бир тури ўз тарихига эга бўлиб, барчаси ўзига ҳослиги билан, бир биридан ёқимли овози билан ажралиб туради.

Истиқлол шабадаси билан аждодларимиздан қолган бу маданий меросларни янада чуқур ўрганиш имкониятлари пайдо бўлди. Ижтимой, иқтисодий соҳалар қатори мамлакатимиз маданияти ва санъатида ҳам АКТ ўз таъсирини кўрсатди.

Ҳозирги даврда, яъни, техника тараққий этаётган даврда барча мусиқий чолғуларни инновацион техникалаштирилган (элеcтрон) мусиқий асбобларни кўришимиз мумкин. Техникалаштирилган мусиқий чолғулар табиий чолғулардан кўриниш, яъни дизайн тарафидан мукаммаллаштирилган, овоз жиҳатидан диапазони ҳам бир хил бўлиши мумкин.

Аммо ундаги торларнинг садоланиши табиийликдан мутлақо фарқ қилади. Маълумки , “ Ямаха”, “Cорт”, “Ибанез”, “Мусиcман” каби бир қатор машҳур фирмалар томонидан мусиқа асбобларининг компьютерлаштирилган турлари ишлаб чиқарилади. Пианино, гитарадан кўп марта кучли товуш тембрига ҳамда кенг товуш чиқариш имкониятига эга бўлган мусиқа асбоблари яратилган.

Юқорида айтиб ўтганимиздек компьютерлаштирилган мусиқий чолғулар маркалари дунёга танилмоқда. Мисол учун,
Америка Қўшма Штатлари электрон мусиқий чолғулар маркалари:
I. B.C Rich
II. DBZ
III. Dean
IV. Epiphone
V. Extreme
VI. Fender
VII. Gibson
VIII. Hamer
IX. Jackson
X. Washburn

Италян электрон мусиқий чолғулар маркаси:
I. Eko

Канада электрон мусиқий чолғулар маркалари:
I. Eastwood Guitars
II. Godin Guitars

Япон электрон мусиқий чолғулар маркалари:
I. Arisa
II. ESP
III. Fernandes
IV. Greco
V. Ibanes
VI. Yamaxa
VII. Zemaitis

Юқорида келитириб ўтилган фирма маркалари ўзининг сифат даражаси билан дунё миқёсида тан олинганлиги шубҳасиз. Дунё билан ҳамнафас бўлиш, келажак авлодни янги инновацион ғоялар билан ҳаётга, илмга чанқоқлик ҳиссини уйғотиш барча ўқитувчи мураббийлар олдидаги улкан мақсадлардан бири десак муболаға бўлмайди. Лекин инсон техника тараққиётига шўнғиб, ўзининг миллий қадриятларини унутмаслиги керак. Нега деганда, инсонни маънан етуклик даражаси келажакда янада мустаҳкам билим эгаси бўлишига хизмат қилади. Шундай экан, миллий мусиқа меросини тиклаш, уни янада бардавом этиш биз ёш-келажак авлод қўлидалиги шубҳасиз.

Юртимиз шунчалик ўзининг бой мусиқий тарихига эгаки, дунё олимлари ҳам бундан таажжубда. Асрлар мобайнида ўз жилосини йўқотмай сақлаб қолган.

Жумладан, Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек классик мусиқаси ва тарихи” номли илмий ва оммабоп рисоласида ўзбек миллий мусиқаси тарихи, миллий куй қўшиқлар, миллий чолғу асбоблар ҳақида тўлиқ маълумот берилган. Миллий чолғуларимиз ўз ўзидан миллий мусиқий меросимизни шакллантиришига хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида чолғуларимизни яратилиш даври бир неча юз минг йиллар олдинлигидан далолат беради.

Қадимда халқимиз, санъатсевар мусиқа шинавандалари кўп юрт ҳисобланган. Ҳаттоки сўз мулкининг султони ҳазрати Мир Алишер Навоий ўз замонасидаги энг кўп тарқалган мусиқий чолғулар ҳамда мусиқа назарияси билан қизиққан. Шоир ўзининг “ Маҳбуб ул қулуб” достонида мусиқага, чолғуларнинг ҳар бирига алоҳида таъриф берган образлари ўзининг бадиийлиги билан ажралиб туради:

Майхонада ким майдин ибо қилгай,
Най бир дилкаш наво билан ани расво қилгай.
Агар киши май ҳавосини бошдин чиқарур,
Ғижжак ноласи билан анга ёлворур.
Ва танбур пардадаги фитнадин ҳалок этар,
Ва офият пардасин чок этар.
Ва чанг зорлиғ билан бўғзин тортар,
Ва уд лиссони нағмаси тарғиби чандон ҳам ортар.
Андаким рубоб бошин ерга куюб кўргузгай,
Ва кубуз қулоқ тутиб ойга тарғиб оҳангин тузгай.
Чун қонун ва чағона ноласи қулоқда тушгай,
Ва маҳваши соқи юкини май оёқда тушгай.
Ул вақт зухду тақвога не эътибор,
Ва ҳушу хирадга не эҳтиёр.


Шоир ижоди асосан достон-ғазаллардан ташкил топган бўлса ҳам мусиқага бўлган қизиқиши, келтириб ўтган парчамиздан кўриниб турибти. Ҳар бир чолғунинг оҳанги инсон қиёфасига ўхшатилган. Негаки мусиқа инсонинг кайфиятига, унинг ички оламига кириб унда ҳар хил кечинмаларни ҳис эттириши мумкин.

Қадимий аммо, ҳозирги кунда ҳам ўз ўрнини йўқотмаган чолғуларимиз лиммолим. Жумладан, Абдурауф Фитрат ўзининг адабиётида ўзбек миллий чолғулари ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтган: “Бизнинг чолғуларимизнинг энг каттаси танбурдир. “Шашмақом” куйлари танбурдагина ижро этиладир. Танбур тут ёғочдан ясаладир.”Дарҳақиқат, танбур чолғуси узоқ йиллик ўтмишига эга. Миллий ансамбл ёки оркестрларимизда бу чолғунинг ўз ўрни бор. Унинг қуйи регистрни эгаллашига қарамай ансамбл таркибида бас вазифасини бажара олмайди. Шунинг учун ҳам танбур камер чолғу ҳисобланади.

Қадимда бу чолғуда икки тор бўлгани, сўнгра Хусайн бойқаро замонида Махмуд Шайбоний исмли мусиқашуноснинг унга бир тор орттиргани тўғрисида фикрлар келтириб ўтилган. Кейинчалик кўпгина ўзбек халқ чолғулари реконструкция қилиниши қаторида танбур ҳам реконструкция қилинди. Ҳозирги даврда бу чолғуда нафақат оғир куйлар, балки миллий куйларимизни ковер талқинларида, тезлаштирилган (ремих) вариантларида ҳам ўзгача оҳанг тусини бағишламоқа.
Чолғуларимиз ҳақида гап кетар экан, улар ҳақида соатлар гапирсак ҳам кам.

Истиқлол шарофати билан, миллийлик ифорини қайтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларни бу йўлда қўллаб қувватлаш каби бир қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Президентимиз қарори билан илгари сурилаётган “5 ташаббус” бунинг ёрқин далили.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги миллий мусиқа санъатининг энг яхши наъмуналарини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ёш авлодда санъатга муҳаббат туйғусини уйғотиш ҳамда халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, маданий-маънавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ташкил этган.

Фестивал 1997 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба Самарқанд шаҳридаги кўҳна “Регистон” майдонида кенг нишонланади. Фестивалда иштирокчи давлатлар сони йилдан йилга кўпайиши санъатимиз дунё узра танилаётганидан дарак беради. Жумлада, I фестивалда 34 да давлат, II фестивалда 36 та давлатдан 250 дан ортиқ вакиллар ўз санъатларини намойиш этганлар. Бу каби чора тадбирларни кенг тарғиб қилишдан асосий мақсад, Шарқ халқлари мусиқа маданиятини сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш, ривожлантириш, маънан соғломликка етаклашга хизмат қилади. Қандай давр бўлмасин, миллийигимиз доим бардавом ва у абадийдир.

Ўзбекистон Давлат Консерваторияси 2-босқич талабаси
Таирова Дилафруз Одил қизи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Инновацион асрнинг табиий ифори…