Янги «Ўргимчак-одам» мультфильм премераси яна кечиктирилди

1 дақиқа ўқиш539
Янги «Ўргимчак-одам» мультфильм премераси яна кечиктирилди
АҚШнинг Sony студияси томонидан ишлаб чиқилаётган машҳур мультфильм франшизаси — «Ўргимчак-одам: Паутина оламидан ташқари» (Spider-Man: Beyond the Spider-Verse) фильмининг чиқиш санаси яна ўзгарди. Илгариги 4 июн 2027 йил санаси ўрнига, энди фильм 25 июнда намойиш этилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Нима учун кечиктирилди?
Фильм яратувчилари бунга сабаб сифатида юқори сифат стандартлари ва мураккаб анимация жараёнини кўрсатишмоқда. Маълумотларга кўра, ўтган қисм ҳам тақдимотгача бўлган сўнгги соатларгача тайёрланган.

Франшизанинг қисқача тарихи
2018 йилда чиқарилган биринчи қисм — Spider-Man: Into the Spider-Verse — "Oskar" мукофотига сазовор бўлган эди. Ундан кейинги, 2023 йилдаги давоми ҳам тижорат жиҳатдан катта муваффақиятга эришиб, икки қисм биргаликда 1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган.

Сюжет нима ҳақда бўлади?
Янги қисмда Майлз Моралес параллел оламга тушиб қолади, у ерда у ўзининг зўравон версиясига дуч келади ва умуман, ўша дунёда «Ўргимчак-одам» мавжуд эмас. Бу фильм франшизанинг драма ва визуал жиҳатдан энг таъсирли якунларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Таркиб ва ижодий жамоа
Режиссёрлар — Боб Персичетти ва Жастин Томпсон, сценарий муаллифлари эса Фил Лорд, Кристофер Миллер ва Дейв Каллахем ҳисобланади. Мазкур жамоа аввалги қисмлар орқали ўзининг юқори даражадаги иш услубини намойиш этган.

Қизиқарли маълумот
Яқин орада Голливуд юлдузи Николас Кейж нуар услубидаги мультсериалда Ўргимчак-одам ролини ижро этади. Лойиҳанинг илк тизери аллақачон тақдим этилган.

Яна бир фильм йўлда
2026 йилда яна бир янги Ўргимчак-одам фильми экранларга чиқиши кутилмоқда. Унгача эса, яқин вақт ичида асосий ролларни ижро этувчи актёрлар таркиби ҳақида қўшимча маълумотлар эълон қилиниши режалаштирилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?