Ноландан янги фильм: "Одиссея" учун чипталар рекорд тезликда сотилди

1 дақиқа ўқиш684
Ноландан янги фильм: "Одиссея" учун чипталар рекорд тезликда сотилди
Ҳозирги замон киносаноатининг энг салоҳиятли ва талабгир режиссёрларидан бири — Кристофер Ноланнинг навбатдаги катта лойиҳаси «Одиссея» фильми бўйича қизғин тайёргарликлар давом этмоқда. Универсал студияси томонидан 2026 йил 17 июл куни катта экранларга чиқиши режалаштирилган ушбу фильмга чипталар шундоқ ҳам сотилиб бўлди, деб Peopletalk хабар берди.

17 июль тонгида Universal студияси фильмнинг IMAX форматдаги премьераси учун чипталарни кутилмаган ҳолда савдога чиқарди. Ҳаммаси бир соат ичида сотилиб бўлди. Нью-Йоркдаги машҳур AMC Empire кинотеатрда эса барча жойлар фақат беш дақиқа ичида банд қилингани маълум қилинди. Бу ҳолат томошабинларнинг фильмга бўлган улкан қизиқиши ва Ноланга бўлган юксак ишончидан далолат беради.

«Одиссея» нафақат мавзуси, балки техник жиҳатдан ҳам кино оламида илк қадамларни ташламоқда. Бу Ноланнинг энг қимматбаҳо фильми бўлиб, тўлиқ IMAX 70 мм плёнкада суратга олинаётган дунёдаги биринчи лентага айланади. Фильмни айнан шу сифатда фақатгина дунё бўйлаб 30 та кинотеатрда томоша қилиш мумкин бўлади.

Фильмдаги роллар жаҳон кино юлдузлари томонидан ижро этилади:

Мэтт Дэймон — Одиссей,
Том Холланд — Телемах,
Энн Хэтэуэй — Пенелопа,
Зендея — Афина,
Шарлиз Терон — Цирцея.

Аллақачон ижтимоий тармоқларда Мэтт Дэймон ва Том Холланд иштирокидаги суратлар тарқалди ва фильмга бўлган қизиқиш янада ошди.

Фильмда қадимги Юнон қаҳрамони Одиссейнинг Троя урушидаги ғалабадан кейин уйига қайтиш йўлида бошидан кечирган саргузаштлари акс эттирилади. Бу классик сюжетни замонавий технологиялар, визуал эффектлар ва мукаммал актёрлик маҳоратлари билан уйғунлаштирган ҳолда қайта намойиш этиш Ноландан кутилган катта эксперимент ҳисобланади.
Ноландан янги фильм: "Одиссея" учун чипталар рекорд тезликда сотилди
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?