
Агар сизни ҳар бир серияси сирли воқеаларга бой, охири эса томошабинни ўйга толдирадиган сериаллар қизиқтирса — ушбу рўйхат айнан сиз учун. Бу сериалларда ҳар бир эпизод детектив сингари мураккаб, сюжети тўқилган палос каби зич, финали эса умуман кутилмаган бўлади. Шу туфайли, кечки пайтни мазмунли ўтказмоқчи бўлганлар учун ушбу тавсиялар жуда мос келади.
1. «Қора кабутарлар» (2024 – …)

Бош ролда — Кира Найтли. Лондоннинг жиноий олами ва глобал сиёсат билан боғлиқ махфий ташкилот ҳақида ҳикоя. Мураккаб ва кутилмаган сюжет туфайли сериал ҳар бир эпизодда янгича бурилишларга бой.
2. «Шoқoл куни» (2024 – …)

Эдди Редмэйн ва Лашана Линч иштирокида. Фредерик Форсайтнинг машҳур романи асосида суратга олинган. Касбий қотил ва унинг шахсини яширишга уринишлари орқали фош бўладиган сирлар — охиригача номаълум қолади.
3. «Бир марта ёлғон сўзлаб» (2024 – …)

Харлан Кобеннинг романи асосида. Майя Стерн исмли аёл турмуш ўртоғининг ўлимига гўё гувоҳ бўлади, бироқ бир куни уни камерадан кўриб қолади. Фактлар ортидаги ҳақиқатни излаш унга осон кечмайди.
4. «Паноҳгоҳ» (2023 – …)

Одамлар ер ости бункерида яшайдиган келажакдаги ҳаёт ҳақида. Улар ташқи дунё хавфли ва одам яшай олмайди, деб ишонишади. Аммо шубҳалар ортидан ҳақиқий сирлар очила бошлайди.
5. «Биздан бири» (2023 – …)

Машҳур видеoўйин асосида суратга олинган сериалнинг иккинчи мавсуми ҳам мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. Педро Паскаль ижросидаги қаҳрамон ва сюжетнинг ёзилган манбага содиқ қолиши сериални янада қизиқарли қилган.
6. «Тўлган хона» (2023)

Том Холланд ва Аманда Сейфрид иштирокида. Асли воқеаларга асосланган бу сериалда бош қаҳрамон Дэнни Салливан отишмада айбланади. Тергов жараёнида унинг ўтмишидаги кутилмаган сирлар фош бўлади.
7. «Ҳақиқий детектив» (2014 – …)

Мэттью Макконахи ва Вуди Харрелсон иштирокидаги сериал ҳар мавсумида янги воқеаларни тақдим этади. Илк мавсум — Аляскадаги сирли йўқолишлар ҳақида. Нелиней сюжет туфайли ҳар бир серия янги саволларни туғдиради ва охири ҳайратда қолдиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар