date

Чонгук хавотири: янги BTS альбоми қандай бўлади?

Чонгук хавотири: янги BTS альбоми қандай бўлади?
Жанубий Кореянинг машҳур БТС гуруҳи ҳарбий хизматдан сўнг янги босқичга қадам қўймоқда. Барча аъзолар армиядан қайтгани билан, гуруҳ фаолиятини қайта тикламоқда ва янги албом устида иш бошлади. Бироқ ижодий жараён кутилгандек осон кечмаяпти, деб Pravilamag маълум қилди.

Яқинда ўтказилган стримлардан бирида гуруҳ аъзолари Чон Чонгук ва Чимин янги албом 2026 йил баҳорида чиқишини маълум қилишди. Шу билан бирга, Чонгук ўзининг эҳтиросли, бироқ хафагар муносабатини ҳам очиқ изҳор қилди:

«Энди, қандай бўлмасин, биз бирор нарса чиқаришимиз керак. Тўғрими?» — деди у.
Чимин қўшимча қилди: «Биз буни энди кечиктира олмаймиз. Армиядан сўнг жуда кўп кутдик. Қайси қўшиқ билан қайта чиқишимизни ўзим ҳам билмайман».
Чонгук эса шундай деди: «Ростдан, мен бироз хавотирдаман. Ҳатто албом номини ҳам билмайман. Ростдан билмайман».


Чонгукнинг айтишича, янги материал устида ишлаш осон кечмаяпти. У ўзини реалист деб атади ва бу унинг ижодий ишлаш усулига ҳам таъсир қилмоқда:

«Мен реалист инсонман. Намжун-хён (РМ) каби шеърий фикрлай олмайман. У поэтик, мен эса ростгўйман. Сўзлар осонликча келавермайди».

Бундан маълумки, БТС янги даврга оддий эмас, жавобгарлик ва катта талаблар билан кириб келмоқда. Гуруҳ нафақат мухлислар кутган босимни, балки шахсий ижодий изланишларни ҳам ҳис қилмоқда.

Келгуси баҳорда чиқиши кутилган албом БТСънинг 2022 йилдаги “Прооф” тўпламидан кейинги биринчи йирик релизи бўлади. Ҳозирча албомнинг номи, концепцияси ёки асосий мавзуси маълум эмас. Аммо гуруҳ ишни бошлаб юборган ва мухлислар кутган тантанали қайтиш учун ҳаракат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Чонгук хавотири: янги BTS альбоми қандай бўлади?