
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеоларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида номаълум фуқаронинг 9-қаватдан тушиб кетгани тасвирланган ҳолат акс этди. Воқеа жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, воқеа 2025-йил 21-июл куни тахминан соат 01:30 ларда содир бўлган. 2002-йилда туғилган Т.Р. исмли фуқаро, 9-мавзедаги уйларнинг бирида 9-қаватдаги деразадан ўзини пастга ташлаган. Тана қисми аввал кириш йўлагининг томига урилган, сўнг ерга қулаган.
Шифокорларнинг маълум қилишича, у “бош мия ёпиқ жароҳати, чап ўмров суяклари, ўнг кўкрак қафаси суяклари синган, биринчи бел умуртқасида 2–3-даражали компрессион синиш, 2-даражали травматик шок” ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Айни дамда бемор интенсив кузатув остида.
Терговга қадар ўрганиш давомида маълум бўлишича, фуқаронинг руҳий ҳолатида 2024-йил охирларидан бери ўзгаришлар кузатилган. У психолог ва психиатрлар кўригидан бир неча бор ўтказилган, аммо доимий муолажага жалб этилмаган.
Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб бормоқда. Расмий баёнотга кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, қонун доирасида чора кўрилади.
Мазкур воқеа руҳий соғлиқ ва ёшлар орасида психологик ёрдамнинг долзарблигини яна бир бор кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳар қандай тушкунлик ёки руҳий изтироб ҳолатида яқинлар билан мулоқот қилиш, профессионал ёрдамга мурожаат этишни тавсия этишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар