08:04 / 14.03.2021
3 008

Юлдузларнинг муваффақият ва истеъдод борасида ўзидан қолишмайдиган опа-сингиллари (фото)

Юлдузларнинг муваффақият ва истеъдод борасида ўзидан қолишмайдиган опа-сингиллари (фото)
Машҳурлик бобида етакчи бўлган шоу-бизнес вакилларининг истеъдод борасида ўзидан кам бўлмаган опа-сингиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Женнифер Лопеснинг синглиси Линда Лопес

Фото: «Лиза»
Хонанданинг синглиси Линда ҳам опаси сингари ижодкорликни танлаган. Американинг WCBS-AM радиостанциясида журналист сифатида фаолият олиб борадиган Линда, профессионал ютуқлари учун «Эмми» мукофотини қўлга киритган. Адам Гольдфрид билан турмуш қурган қизнинг 11 яшар фарзанди бор.

Пэрис Хилтоннинг синглиси Ники Хилтон

Фото: «Лиза»
Опасидан уч ёш кичкина бўлган Ники, Нью-Йоркдаги мода институтини тамомлаган. Дизайнер сифатида фаолият олиб борадиган қизнинг спорт ва люкс кийимлар бренди бор. Жеймс Ротшильд билан турмуш қурган Хилтоннинг икки нафар фарзандли бор.

Бритни Спирснинг синглиси Жейми Спирс

Фото: «Лиза»
Жейми Бритнидан аввал шоу-бизнес оламида танилиб улгурган. 11 ёшида суратга тушишни бошлаган қиз ижросидаги «Зоуи 101» фильм машҳурликка эришган. «Эмми»га номзод бўлган Спирс, бир нечта нуфузли мукофотларни қўлга киритган. 2002 йилда How Could I Want More қўшиғини куйлаган Жейми, ярим йил ўтиб The Journey альбомини тақдим қилган. У 2014 йилда бизнесмен Жейми Уотсонга турмушга чиққан ва орадан тўрт йил ўтиб қизли бўлган.

Пенелопа Круснинг синглиси Моника Крус

Фото: «Лиза»
Моника ҳам Пенелопадан кам бўлмаган истеъдодли. 4 ёшидан рақс билан шуғулланган қиз, Қироллик рақс академиясини тамомлаган. «Кариб денгизи қароқчилари: Номаълум соҳиллар»нинг суратга олиш жараёнида иштирок этган қиз, Пенелопага дублёр бўлган. Гап шундаки, опаси ҳомиладор бўлгани сабаб фақат йирик планда кўринган, узоқдан олиниши керак бўлган кадрларда эса синглиси иштирок этган.

Ҳилари Даффнинг опаси Хейли Дафф

Фото: «Лиза»
Ҳаётини кинематография билан боғлашни истаган опа-сингилларнинг кичкинаси кўпроқ машҳурликка эришган. «Напалеон Динамит» картинасида суратга тушган қиз Мэтт Роузенберг билан турмуш қурган.

Жессика Симпсоннинг синглиси Эшли Симпсон

Фото: «Лиза»
3 ёшидан рақсга тушиш билан шуғулланган Эшли хонанда сифатида ҳам ўзини синаб кўрган. 2004 йилда альбом ёзган қиз, кейинроқ The Ashlee Simpson шоусини тақдим қилган. 2014 йилда Эван Россга турмушга чиққан Симпсоннинг икки нафар фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдузларнинг муваффақият ва истеъдод борасида ўзидан қолишмайдиган опа-сингиллари (фото)