date

Хаби Алонсо “Реал”нинг асосий таркибини ўзгартиришда давом этмоқда

Хаби Алонсо “Реал”нинг асосий таркибини ўзгартиришда давом этмоқда

Мадриднинг машҳур “Реал” клубида янги давр бошланмоқда: бош мураббий сифатида иш бошлаган Хаби Алонсо жамоанинг асосий таркибини тубдан янгилашга киришди. Испаниялик мутахассис янги мавсум учун энг самарали ва ишончли тактик схемаларни синовдан ўтказиб, ўз услубига мос футболчиларни саралаб олмоқда.

Ok Diario нашрининг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоада уч ҳимоячи билан ўйнаш тактикасига кўпроқ эътибор қарата бошлади. Айни вақтда “Қироллик клуби” академиясида тарбияланган ёш ҳимоячи Рауль Асенсио кўрсатган ўйини билан мураббийлар штабида катта таассурот қолдирмади. Асенсио клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини тўлиқ намоён қила олмади ва бу унинг янги мавсумдаги келажагини соя остида қолдирмоқда.

Хаби Алонсо ва мураббийлар штаби Асенсионинг сўнгги ўйинларини таҳлил қилган ҳолда, уни асосий таркибга киритмасликка қарор қилди. Бу эса ҳимоячи учун янги мавсумда ўзига ўрин топиш имконияти пасайишига олиб келиши мумкин. Айниқса, агар “Реал” “Ливерпуль”дан Иброҳим Конатени трансфер қилишга эришса, Асенсио учун асосий жамоада жой қолмайди.

Бу вазиятда ёш футболчига клубда қолиш ёки фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш учун имкониятлар излашдан бошқа йўл қолмаяпти. “Реал” мураббийлари жамоанинг кучини янада ошириш ва тактик схемаларни замонавийлаштириш мақсадида шундай қарор қабул қилгани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо “Реал”нинг асосий таркибини ўзгартиришда давом этмоқда