date

Марям Тиллаева ва Масса дуетда янги шоу бошлади

Марям Тиллаева ва Масса дуетда янги шоу бошлади

Ўзбекистон шоу-бизнесида катта қизиқиш уйғотаётган янгиликлардан бири — Марям Тиллаева ва репер Масса ижросидаги “Cash” деб номланган янги дует қўшиғи бўлди. Блогер ва ижодкор Марям Тиллаева (биринчи президент Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тиллаеванинг қизи) илк марта ўзбек тилида қўшиқ куйлади ва саҳнага янги ном — Маша Тилла билан чиқишга қарор қилди.

Дует “Cash” номи остида эълон қилинди. Қўшиқ матни муаллифи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, аммо мухлислар бу дуетни ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилишмоқда. Instagram'да Машатиллй номи билан ижод қилган Марям эндиликда ўзбек шоу-бизнесида Маша Тилла тахаллуси билан танилишни мақсад қилган.

Клипнинг дастлабки кадрлари Марямнинг турмуш ўртоғи билан кўриниш бериши билан бошланади. Қўшиқда, айниқса, 50Centning “In Da Club” қўшиғига ўхшаш референслар мавжуд. Масса тескари ҳолатда кадрда пайдо бўлади — бу америкалик репер клипига тўғридан-тўғри ишора. Массанинг ортидаги экранда ҳам ушбу референс кўрсатилган.

Янги клипда, шунингдек, Санжик номи билан танилган бизнесмен Санжар Каримов ҳам иштирок этган. Ушбу дует Марям Тиллаева учун ўзбек тилидаги илк ижод намунаси бўлиб, шоу-бизнесда янги сюрприз ва муҳокамалар сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Марям Тиллаева ва Масса дуетда янги шоу бошлади