date

Россия ва КХДР ўртасида йўловчи авиақатновлари тикланди

Россия ва КХДР ўртасида йўловчи авиақатновлари тикланди
Россия 27-июль, якшанба куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга мунтазам йўловчи авиақатновларини қайта йўлга қўйди. Бу икки давлат ўртасида 1990-йилларнинг ўрталаридан бери илк бор амалга оширилаётган тўғридан-тўғри авиақатнов ҳисобланади.

Россия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, биринчи рейс Москва шаҳридаги Шереметьево халқаро аэропортидан 27-июль куни соат 19:00 да (Тошкент вақти билан 21:00 да) жўнаб кетиши белгиланган. Парвоз саккиз соат давом этиб, уни 440 йўловчига мўлжалланган самолёт бажаради. Авиа-чипталар нархи 44 700 рубл (тахминан 563 АҚШ доллари)дан бошланади ва биринчи рейс чипталари тезда сотиб бўлингани билдирилди.

2025 йил июнь ойида Москва билан Пхеньян ўртасидаги 10 кунлик йўловчи темирйўл қатнови ҳам қайта тикланганди. Бу эса икки давлат ўртасидаги транспорт алоқалари босқичма-босқич тикланаётганини кўрсатмоқда.

Расмий Москва ва Пхеньян ўзаро ҳамкорликни кучайтириш тарафдори эканликларини очиқ билдирган. Шу ўринда, халқаро ҳамжамиятда Шимолий Корея томонидан Россияга қурол-яроғ ва артиллерия етказиб берилаётгани ҳақидаги даъволар мавжуд бўлиб, икки давлат бу айбловларни қатъий рад этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва КХДР ўртасида йўловчи авиақатновлари тикланди