American Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 Max самолёти АҚШда мураккаб ҳолатга дуч келди. Учиш вақтида лайнернинг шасси қисмида кутилмаган ёнғин содир бўлди ва бу вазият учувчиларни дарҳол қарор қабул қилишга мажбур қилди. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида самолёт ҳали ҳавода бўлгандаёқ аэропортга қайтиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Бортда жами 173 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса содир бўлган заҳотиёқ учувчилар авария трапларидан фойдаланиб, барча йўловчилар ва экипажни хавфсизлик нуқтаига эвакуация қилишга муваффақ бўлди. Тезкор ҳаракатлар туфайли жиддий жароҳат олганлар ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмади.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин самолёт шасси қисмида бошланган ва бу қисмдаги техник носозликлар сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар ҳозирда воқеа сабабларини ўрганмоқда, American Airlines компанияси эса барча парвозлар хавфсизлиги бўйича қўшимча чоралар кўришга киришди.
Ушбу ҳодиса йўловчи рейсларда хавфсизлик масаласи яна бир бор долзарб эканини намоён қилди. Самолётлардаги барча техник тизимлар доимий назорат ва текширувдан ўтиши муҳимлиги таъкидланди. Бу каби ҳолатлар авиатранспортдаги фавқулодда вазиятларга ҳар доим тайёр туриш зарурлигини кўрсатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!