Брэд Питт: “Жен муносиб инсонни топганидан хурсандман”

Брэд Питт: “Жен муносиб инсонни топганидан хурсандман”
Брэд Питт: “Жен муносиб инсонни топганидан хурсандман”

Голливуд юлдузлари Брэд Питт ва Женнифер Энистон 2005 йили ажрашган бўлса-да, улар ўртасидаги эҳтиром ва ҳис-туйғулар ҳали ҳам тўлиқ сўнмаган кўринади. Peopletalk нашри ёзишича, Питт Женнифернинг янги муносабатларига бефарқ эмас.

61 ёшли Брэд Питтнинг сўзларига кўра, у собиқ рафиқасининг ҳаётида янги муҳаббат пайдо бўлганидан хурсанд:

“Жен муносиб инсонни топганидан хурсандман. У ўзини тушунадиган ва қадрлайдиган инсон билан бирга экан. Унга фақат бахт тилайман”, – дейди манба.

Маълумот учун:

  • Питт ва Энистон 1998 йили агентлари орқали танишган ва 2000 йили никоҳдан ўтган.

  • 2005 йилда Брэднинг Анджелина Жоли билан муносабатлари туфайли жуфтлик ажрашган.

Яқинда Ж.Энистон мотивацион мураббий (лайф-коуч) Жим Кертис билан кўришаётгани маълум бўлди. Улар танишлари орқали танишиб, кўп вақтни бирга ўтказмоқдалар.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар