date

Трампнинг сулҳга чақируви фойда бермади: Уруш давом этмоқда

Трампнинг сулҳга чақируви фойда бермади: Уруш давом этмоқда

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги баҳсли чегарада артиллерия ҳужумлари якшанба куни эрта тонгда ҳам давом этди. Бу АҚШ президенти Дональд Трамп икки давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг, томонлар ўзаро отишмани тўхтатишга рози бўлгани ҳақидаги баёнот ортидан содир бўлди.

Ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда
Камбоджа ва Таиланд ҳарбий ҳаракатларни айнан қаршилик томони бошлагани ҳақида баёнот берди. Камбоджа Трампнинг шартсиз сулҳ таклифини қўллаб-қувватлашини билдирган бўлса-да, Таиланд Бош вазири вазифасини бажарувчи Фумтам Таиланд фуқароларига ҳужумлар тўхтатилмагунча музокаралар ўтказилмаслигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Бангкок икки давлат ташқи ишлар вазирлари даражасида музокаралар ўтказиш ва сулҳ шартларини белгилаш тарафдори. Шу билан бирга, Таиланд учинчи давлат воситачилигисиз келишувга эришишни истамоқда.

Талафот ортмоқда
Тўрт кун давом этаётган жангларда ҳалок бўлганлар сони 30 кишидан ошди. Улар орасида Таиландда 13 нафар ва Камбоджада 8 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. Иккала давлатда жами 200 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Трамп воситачилик қилмоқда
Дональд Трамп шанба куни Таиланд ва Камбоджа бош вазирлари билан мулоқот ўтказиб, уларни дарҳол учрашув ташкил қилиб, сулҳга эришишга чақирди. У ижтимоий тармоқда "ҳар икки томон ҳам зудлик билан тинчлик изламоқда" дея ёзди. АҚШ ҳукумати ушбу можаро тинч йўл билан ҳал этилмагунча икки давлат билан божхона музокараларини музлатиб қўйганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг сулҳга чақируви фойда бермади: Уруш давом этмоқда