Фото: The Guardian
Британиялик хонанда Адель «Easy On Me» номли қўшиқ клипини тақдим қилди. Бу унинг 6 йиллик танаффусдан кейинги илк композицияси.
Америкалик продюсер Грег Керстин билан ҳамкорликда ёзилган мазкур қўшиқ хонандага хос бўлган фортепиано жўрлигидаги сокин баллада жанрида ижро қилинган. Клип Квебек шаҳрида суратга олинган. Унга аввалроқ Аделнинг «Hello» клипи устида ишлаган Ксавье Долан режиссёрлик қилган.
Клипда сотувга қўйилган эски уйни тарк этган Аделнинг қишлоқ йўли бўйлаб машинада ҳаракатланаётганини, йўл-йўлакай кемпингда дам олаётганлар, кабриолетдаги ёшлар, эски мебелларни ташиётган фургонга дуч келишини кўриш мумкин.
«Easy On Me» қўшиғи Аделнинг 19 ноябрда тақдим қилиниши режалаштирилган «30» номли тўртинчи альбомидан ўрин олган. Анъанага кўра ижодкор пластинкалари номини уларнинг устида ишлашни бошлагандаги ёши билан номлайди.
Янги альбомнинг яратилишига Аделнинг собиқ турмуш ўртоғи Саймон Koneцки билан ажрашиши туртки бўлган. «Easy On Me»да хонанда собиқ умр йўлдошига ва тўққиз яшар ўғли Анжело Жеймсга мурожаат қилиб, нима учун унинг отаси билан бирга бўла олмаслигини тушунтиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин