
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси 15 июлдан бошлаб Atyrau–Tошкент йўналишида тўғридан-тўғри халқаро рейсларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Kursiv.media маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу парвозлар тадбиркорлар, талабалар ва сайёҳлар ўртасида катта қизиқишга эга бўлгани боис ташкил этилмоқда.
«Тошкент маданий мероси, тарихий меъморчилиги, боғлари ва дам олиш масканлари билан сайёҳларни жалб этади. Бу шаҳар оилавий саёҳатлар учун ҳам айни муддао», — дейилади авиакомпания баёнотида.
Йўналишдаги парвозлар Airbus A320 самолётида амалга оширилади. Жадвал қуйидагича:
Июл–август ойларида — сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари;
Сентябр–октябр ойларида — душанба, чоршанба ва жума кунлари.
Бундан ташқари, FlyArystan Atyrau`дан Тошкентга Астана орқали боғланма рейс ҳам таклиф қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар