
13 июль куни соат 18:06 ларда Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Шайхун кўчасида таъмирланиш жараёнида бўлган бинонинг ёнғинга чулғангани ҳақида шаҳар Фавқулодда Вазиятлар Бошқармасига хабар берилди.
Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш гуруҳлари бор-йўғи 5 дақиқада — соат 18:11 да етиб боришди. Ўт кучли ҳаракатлар натижасида соат 18:33 да чекланди ва 18:40 да бутунлай бартараф этилди.
Айни вақтда вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратда сақланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот келиб тушмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар