17:15 / 03.02.2017
12 701

Саломатликка зарар етказмаслик учун ҳафтада неча соат ишлаш керак?

Саломатликка зарар етказмаслик учун ҳафтада неча соат ишлаш керак?

Австралиялик олимлар инсон соғлом бўлиши учун ҳафтада неча соат ишлаши мумкинлигини аниқлаш борасида тадқиқот олиб боришди. Австралия миллий университети таҳлил натижалари ҳақида қисқа ва муҳим хулосаларни тақдим этди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, соғлом ҳаёт тарзи олиб бориш учун ҳафтада максимал ҳисобда 39 соат ишлаш керак. Агар ҳафта давомидаги иш соатлари бу вақтдан ошиб кетса, унда бу ҳол инсон руҳияти ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир этади. Сабаби инсон асосий вақтини иш билан ўтказади ва натижада ўзига бўлган эътибори камаяди, яъни ўз вақтида ва тўғри овқатланмайди, шунингдек, гигиеник қоидаларга ҳам риоя қилмайди.

Олимлар ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлайдиган, хусусан аксарияти 24 ёшдан 65 ёшгача бўлган кишиларга меҳнат фаолиятини бироз чеклашни тавсия этишмоқда. Бу борада, айниқса, аёлларнинг юмушлари кўп эканлиги хулоса қилинган. Сабаби аёллар иш жойидаги вазифалардан ташқари, иш ҳақи тўланмайдиган уй юмушларини ҳам бажарадилар.

Айтиш керакки, бундан тахминан 80 йил илгари жаҳон миқёсида бир ҳафтадаги иш вақтининг ўртача даражаси 48 соат этиб белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саломатликка зарар етказмаслик учун ҳафтада неча соат ишлаш керак?