Хонанда Жаҳонгир Отажонов жорий йилнинг 28-29 октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Куз гуллари” номли навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этиш арафасида турибди. Бу йил концерт дастурининг ОАВ орқали ёритилишига алоҳида эътибор қаратган Отажонов Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида журналистлар билан учрашди. Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари хонандага йиғилиб қолган бир қанча қизиқарли саволлар билан мурожаат қилишди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.
Журналистлардан бири хонандага шу йилнинг июнь ойида концерт берганини эслатиб, “Йилда икки маротаба концерт бераяпсиз... Бунга сабаб нима, тижоратми ё мухлислар талабими?”, деган савол билан мурожаат қилди.
Хонанда мазкур саволга жавоб берар экан, бошқа қўшиқчилар каби концерт ортидан келадиган маблағни киссасига яширмади, аксинча, мақсади тижорат эканини рўй-рост айтди.
“Мен ҳам 7-10 кун концерт қўйгим келади. Аммо концертим жонли ижрода бўлгани учун уч кундан кейин овозим ёқолиб қолади. Шу сабаб йилда икки маротаба концерт беришни ният қилиб қўйдим.
Яширмайман, концертда яхшигина даромад топаман. Концертдан пул топмайман, аксинча, зарар кўраман, дейдиган ҳамкасбларимга эса баҳо беролмайман”.
Хонанда концерт дастурига тайёргарлик билан боғлиқ саволларга жавоб берар экан, саҳнада ётиб қўшиқ куйлашидан тортиб, йиғлашигача ҳеч қандай тайёгарлик ва сценарийларсиз бўлишини, ички туғёнини тутиб туролмаслигини маълум қилди. “Мени кўпчилик телба дейди. Мен мусиқадан шунчалар завқланаманки, атрофимдаги нарсаларни англамайман”, дейди Отажонов.
“Бу йилги концертимда ҳам ҳеч қандай янгилик бўлмайди. Фақат янги қўшиқлар куйланади, холос. Қолгани эса мухлислар талабига биноан бўлади. Мен ҳеч қачон концертда сценарий билан ишламаганман. Концерт режиссёри, бастакор, бошловчи, шоумен – ҳаммаси ўзим”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради