Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Ўз нутқи давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент миллий маданият ва санъатига ҳисса қўшаётган истеъдод сохибларини санаб ўтди, дейилади Даракчи нашрида.
“Буюк санъаткорлар – Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов, Юнус Ражабий, Маннон Уйғур, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурҳонов, Карим Зокиров, Қудрат Хўжаев, Ғани Аъзамов, Зикир Муҳаммаджонов, Ботир Зокиров, Эргаш Каримов каби ўнлаб, юзлаб истеъдод соҳиблари маданиятимиз тарихида ёрқин из қолдирганини барчамиз яхши биламиз.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқ артистлари – Пўлат Саидқосимов, Рихсихон Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Элёр Носиров, Афзал Рафиқов, Гулчеҳра Жамилова, Фарруҳ Зокиров, Ғуломжон Ёқубов, Малика Иброҳимова, Хайрулла ва Ёдгор Саъдиевлар, Лутфулла Саъдуллаев, Исмоил Жалилов, Дилбар Икромова, Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий, таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Маҳмуд Исмоилов, Ҳожиакбар Комилов, Гулчеҳра Саъдуллаева, Фатхулла Маъсудов, Абдураим Абдуваҳобов, Абдулла Шомағрупов, Рашид Холиқов, Тоҳир Содиқов каби истеъдод соҳиблари фаол ижод қилиб келмоқда.
Ўзбек замонавий тасвирий санъати ривожига Ўзбекистон халқ рассомлари Чингиз Аҳмаров, Малик Набиев, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Жалолиддин Миртожиев каби марҳум санъат усталари буюк ҳисса қўшдилар. Атоқли рассом ва ҳайкалтарошларимиз Жавлон Умарбеков, Баҳодир Жалолов, Владимир Бурмакин, Илҳом Жабборов, Акмал Икромжонов, машҳур халқ устаси Ортиқ Файзуллаевларнинг ижоди ҳақида ҳар қанча фахрланиб гапирсак, арзийди. ” “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради