Дунёнинг йирик интернет-ретейлери “Амазон” ўзбек бозорига кириб келиши мумкинлиги ҳақида Sof.uz сайти ёзмоқда.
Бугун, яъни 6 декабр куни сайт маъмурияти UZ домен номини қайддан ўтказди. Хабарларга кўра янги домен эгаси Amazon Technologies Inc. бўлинмасидир.
Ўзбекистон бозорида интернет-гигант қандай фаолият билан шуғулланиши аниқ эмас. Аммо янги домен номи қайд қилиниши АҚШда “Амазон”нинг биринчи офлайн-магазини анонс қилиниши билан боғлиқлигини тахмин этиш мумкин.
Офлайн-магазинда сотувчи, касса ва навбат кутиш бўлмайди. Amazon Goда харид қилиш учун смартфон ва электрон илова бўлиши кифоя. Харидор магазинга киришда шахсий QR-кодини фаоллаштиради ва мижоз қайси маҳсулотларни пештахтадан олаётганини дастур датчиклари ёрдамида автоматик тарзда кузатади. Харид тугагач, магазиндан чиқиб кетаверасиз, тегишли пул маблағи эса Amazon ҳисоб ёзувига боғланган картангиздан ечилади.
Аммо “Амазон” бошқа мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда офлайн савдо тармоғини ривожлантириш режасини аён қилгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди