Дунёдаги энг катта круиз лайнери Буюк Британияга етиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёдаги энг катта круиз лайнери Буюк Британияга етиб келди

Жамият 18-05-2016, 10:12 2 483
Дунёдаги энг катта круиз лайнери Буюк Британияга етиб келди

Дунёдаги энг катта круиз лайнери Harmony of the Seas Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳри портига етиб келди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

Кема Саутгемптонда бортига илк йўловчиларни олиб, сўнгра йўлини давом эттиради.

Лайнернинг сув сиғими 227,5 минг тоннани, эни 66 метрни, узунлиги 362 метрни ташкил қилади. Кема 6,4 минггача йўловчи ва экипажнинг 2 мингдан кўпроқ аъзосини сиғдира олади.

Аввалроқ кема Франциянинг Сан-Назер шаҳри портидан ўзининг биринчи саёҳатига жўнагани маълум қилинганди.





loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.