Сиёсий ва иқтисодий масала бўйича қидирувда бўлган қозоғистонлик олигарх Мухтор Аблязов Францияда қўлга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аслида 2013 йилда қўлга олинган Мухтор Аблязов ўзига тегишли банкнинг катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.
Мухтор Аблязов унга қўйилаётган айбловни инкор этган ҳолда бунга Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг “тузоғи”, деб изоҳ берган. 2016 йил декабрь ойида Франция ҳукумати уни Қозоғистонга эмас, Россияга жўнатиш истагида эди, аммо бу ҳам амалга ошмади.
Қозоғистонлик терговчилар ОАВ орқали собиқ БТА Банки раҳбари Мухтор Аблязов ва унинг шерикларини тергов жараёнига чақиришмоқда. Бу ҳақда "РИА Новости"га таяниб Qalampir.uz хабар берди. Маълум бўлишича, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси Аблязов томонидан амалга оширилган жиноятларни исботловчи далилларни аниқлаган.
“Мухтор Аблязов ва унинг шериклари томонидан банкдан ўмарилган пул маблағлари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи тизим топилди”, дейилади бюро томонидан берилган хабарда.
Аниқланган далиллар Аблязовни Қозоғистон ҳудудидаги ва мамлакат ташқарисидаги бир қатор гуруҳлар билан биргаликда фирибгарлик жиноятини амалга оширганлигини кўрсатди. Айни вақтда Мухтор Аблязов Қозоғистон ҳудудида бўлмаганлиги учун у ОАВ орқали сўроқ жараёнига чақирилди.
Хабарда келтирилишича, Аблязов 10 февралга қадар етиб келиши керак.
Маълумот учун, Мухтор Аблязов ўзлаштирган маблағ миқдори бир неча миллиард долларни ташкил этади. Унга нисбатан 2009 йилдаёқ жиноят иши қўзғатилган. Шундан сўнг, Аблязов Европага қочиб кетган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди