21:49 / 14.05.2017
6 763

Сиднейлик эркак тамаддихонага вертолётда ташриф буюрди (Видео)

Сиднейлик эркак тамаддихонага вертолётда ташриф буюрди (Видео)
Австралиялик эркак тамаддихонадан ўз буюртмасини олиш учун у ерга вертолётда ташриф буюрди. У бу ҳаракати билан қонунни бузган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Телеканал маълумотларига кўра, Сиднейнинг шимолидаги туманлардан бирида яшовчи одамлар антиқа ҳолат гувоҳи бўлдилар: тамаддихона ёнида одатдагидек машиналар ўрнига вертолёт "қўним топди". Вертолёт учувчиси ундан чиқиб, тамаддихонадан буюртмасини олиб, яна учиб кетди.

Австралия фуқаролик авиацияси Парвозлар хавфсизлиги бошқармасида таъкидланишича, техник жиҳатдан учувчи тамаддихона эгасидан рухсат бўлгандагина қонунни бузмаган ҳолда тамаддихона ҳудудига қўниши мумкин эди.

Айни вақтда бошқарма учувчининг ҳаракатлари қанчалик қонунга тўғри келиши бўйича тергов олиб бормоқда.
[media=https://youtu.be/iYMqdEZcf8o]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сиднейлик эркак тамаддихонага вертолётда ташриф буюрди (Видео)