18:02 / 18.01.2018
7 551

Қозоғистондаги фожиада омон қолган Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди

Қозоғистондаги фожиада омон қолган Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди
Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда 52 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий хабар билан чиқди.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, автобусда бўлган 57 нафар йўловчидан 2 нафар ҳайдовчи Қозоғистон фуқароси бўлган. Аввал хабар берганимиздек, ёнаётган автобусдан 5 нафар одам қутулиб қолишга улгурган.

Жароҳатланган 5 нафар — 2 нафар ҳайдовчи, 3 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг шахси аниқланди — Ўзбекистон фуқаролари Аҳрор Исаков (14.04.1988 й.т.) ва Исроилжон Мирзааҳмедов (10.01.1980 й.т.). Қолгани Қозоғистон фуқаролари.

Хабарларга кўра, Ўзбекистондан Оқтўба вилоятига махсус самолёт учиб кетиши кутиляпти. Қайд этилишича, 52 нафар қурбонларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлиши мумкин.

Оқтўба вилоятининг фавқулодда вазиятлар департаментида вилоят аким ўринбосари раҳбарлигида тезкор штаб тузилган бўлиб, «тезкор рақамлар» ишлаб турибди: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасининг махсус телефон рақамлари: + 7 777 218 20 10, эл-почта: [email protected].

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистондаги фожиада омон қолган Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланди