Собиқ шўролар давридаги давлат бошлиқларидан бири катта минбарда туриб, ширакайф аҳволда шундай деган экан:
“Нега қадимда дунёдаги энг машҳур ва билимдон олимлару файласуфлар фақат Ўрта Осиёдан чиққан, биласизларми?
Уларни ўзбек ё қозоқ ёки туркман ёхуд қирғиз бўлган деб ўйлайсизми?
Асло, ундай эмас: уларларнинг миллати АРАБ бўлган.
Агар улар ростдан ҳам туркий бўлганда, нега хозирги вақтда СИЗлардан олиму файласуфлар туғилмаяпти?
Билиб қўйинг: СИЗлардан фақат қора мехнаткашлару, илғор пахтакорлар чиқиши мумкин!”
Бу гапларга кўпчилик “ҳа энди, бир алкаш айтди, ўтди-кетди” деб эътибор беришмаган.
Айрим зиёли ватандошларимиз эса, бу гап ҳали ҳануз юрагида улкан доғдек турганини эътироф этишади...
Ўлганнинг устига тепиш... қилайми?
Ҳозирда бизнинг ёшлардан фақатгина русларнинг қурилишида ишлайдиган илғор ишчилар, қарияларимиздан эса русларнинг дачасини қоровуллаш билан биргаликда итини ёки чўчқасини боқувчи илғорлар чиқаяпти!
Беруний-ю Жалолиддин Мангуберди оналари! Русларнинг хожатхоналарини тозалаб ҳорманглар энди?!
Лўлининг отини суғор – пулини ол, бизга 300 доллар ҳалол!
Қадамбой ОТАБОЕВ
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди