Москва шаҳар Тушин туман суди Илья Мэддисон таҳаллуси билан танилган видеоблогер Илья Давидовни Қуръон тўғрисидаги видеоси учун шартли равишда 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Хабарда айтилишича, мазкур суд 29 майда бўлиб ўтган, июнь ойи охирида эса ҳукм кучга кирган. Бироқ бу ҳақида 16 июлда маълум қилинди.
Блогер ўз айбини тўлиқ тан олгани муносабати билан унинг иши гувоҳларсиз ва далил –исботлар ўрганилмаган ҳолатда кўриб чиқилди.
Илья Давидовга нисбатан жиноят иши 2017 йилнинг февралида очилган эди. У 2015 йилда “Қуръон ҳақида ҳазил” деб номланган видеони Youtube порталига жойлаштириш орқали нафрат ва низо қўзғашга уринганликда айбланган.
Бу видеода Давидов Қуръонни кўтариб ҳожатхонага киргани, кейин эса ҳожатхона қоғози тугаб қолганини пайқагани тўғрисида гапирган. Шундан сўнг у хожатхонага олиб кирилган Қуръонга ҳеч нарса бўлмаганини кўрсатиб, унинг саҳифалари орасига кир пайпоғини жойлаган. Видео охирида эса у ҳазиллашганини, аслида унинг қўлида Қуръон эмас, Инжил бўлганини билдирган.
2017 йилнинг апрелида Россия Адлия вазирлиги бу видеони экстремистик материаллар реестрига киритган.
Давидов мазкур видеодан сўнг ўзига нисбатан таҳдид қилинган билдирувларни ола бошлаган, шундан сўнг у ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунтларини ўчириб ташлаган. Таҳдидлар ортидан Давидов Россияни вақтинча тарк этишга мажбур бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади