Луис Энрике Дембеле жароҳати ҳақида фикр билдирди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Усмон Дембеленинг жароҳати юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўйинда шикастланиб қолди ва 27-дақиқадаёқ алмаштирилишга мажбур бўлди. Кутилишича, у шанба куни Лига 1 доирасида «Мец»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
«Дембеле жароҳат олди. Биз футболчиларимизни жуда яхши биламиз. Ёндашувимиз оддий: биз ҳеч қачон ҳеч кимнинг соғлиғини хавф остига қўймаймиз, имкони борича ҳар бир ўйинчининг саломатлигини асрашга ҳаракат қиламиз. Аммо бундай юқори даражадаги футболда жароҳатлар — ўйиннинг бир қисми», — деди Энрике матбуот анжуманида.
«ПСЖ» — «Мец» учрашуви 01:05 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг