date

Тошкентда кўп қаватли уйда таянч девор ноқонуний бузилди

Тошкентда кўп қаватли уйда таянч девор ноқонуний бузилди

Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда хавфсизлик талабларига зид ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси маълум қилди.

Маълум қилинишича, инспекция ходимлари фуқаролар мурожаати асосида Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли турар жой биносида ўрганиш ишларини олиб борган.

Текширув жараёнида хонадон мулкдори томонидан бинонинг асосий таянч девори бузиб ташлангани ҳамда унинг ўрнида янги эшик очилгани маълум бўлди.

Мутахассислар қайд этишича, асосий конструктив деворга ўзбошимчалик билан аралашиш бинонинг сейсмик барқарорлигига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса фақат битта хонадон эмас, балки бутун бино аҳолиси хавфсизлиги учун таҳдид ҳисобланади.

Аниқланган ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, мулкдорга 15 кун муддат ичида бузилган деворни аввалги ҳолатига келтириш бўйича мажбурий ёзма кўрсатма берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кўп қаватли уйда таянч девор ноқонуний бузилди