date

«Барселона» президентлигига номзод Кейнни олиб келмоқчи

«Барселона» президентлигига номзод Кейнни олиб келмоқчи

Каталониянинг «Барселона»си тарихан инглиз футболчилари билан унчалик чиқишмаган, бироқ сўнгги пайтда вазият ўзгармоқда: жамоада аллақачон Маркус Рэшфорд тўп сурмоқда. Энди эса келажакда унинг ҳужумдаги шериги Гарри Кейн бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб президентлигига номзод Хавьер Вильяоана сайловда ғалаба қозонса, инглиз ҳужумчисини «Барселона»га таклиф қилишни мақсад қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Кейн атрофидагилари билан алоқа йўлга қўйилган ва музокараларда профессионал ёндашув муҳим.

«Биз унинг атрофидагилари билан алоқадамиз. Профессионал ишлаш керак. Кейн жарима майдонида “киллер”. “Барселона”га шундай футболчи зарур», — дея Вильяоананинг фикрларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски 2022 йилда айнан «Бавария»дан «Барселона»га кўчиб ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» президентлигига номзод Кейнни олиб келмоқчи