Ер савдоси: фирибгарлик билан пора олган ҳоким ўринбосарлари ушланди

1 дақиқа ўқиш224
Ер савдоси: фирибгарлик билан пора олган ҳоким ўринбосарлари ушланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 9 гектар ерни 4 ойга ижарага расмийлаштириб бериш эвазига 90 млн сўм пора талаб қилгани учун қўлга олинган.
  • У 30 млн сўмни олгани, қолган 60 млн сўмни Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қабул қилаётган пайтида фош этилган ва унга Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан иш қўзғатилган.

Сурхондарё ва Наманганда ер масаласи атрофидаги “тезлаштириб берамиз” деган схемалар яна бир бор очилиб қолди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, бир ҳолатда туман ҳокими ўринбосари, иккинчисида эса ҳоким ёрдамчиси қонунга зид ҳаракатларда гумон қилинмоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимлик захирасидаги 9 гектар ер майдонини ижарага “чиқариб бериш”ни режалаштирган. Ерни Шеробод туманида яшовчи фуқарога полиз экинлари экиш учун 4 ойга ижарага расмийлаштириш эвазига 90 млн сўм талаб қилинган.

Келишувга кўра, у жорий йил январ ойида пулнинг 30 млн сўмини олган, қолган 60 млн сўмни эса Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қабул қилиб олаётган пайтида фош этилган. Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилгани қайд этилди. Ҳолат бўйича мансабдорга Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Иккинчи ҳолат Наманган вилояти Чуст туманида кузатилди. Маҳаллалардан бирида ишловчи ҳоким ёрдамчиси 2022 йилда “Садача” кичик саноат зонаси ҳудудидан қариндошига тадбиркорлик учун ажратилган 43 сотих ернинг 20 сотих қисмини “танишлар орқали” бошқа фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 23 минг доллар талаб қилган. У олдиндан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олингани билдирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Қисқаси: ер — катта ресурс, аммо “битта қўл телефон, битта қўл конверт” услуби охири барибир камерага тушади. Энди энг муҳими — тергов якунида қарорлар очиқ ва адолатли бўлиши, бундай “келиша қоламиз” деган йўллар эса тизимли равишда беркитилиши.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?