date

БААга уч нафар аёлни фоҳишаликка юборишга уринган шахслар ушланди

БААга уч нафар аёлни фоҳишаликка юборишга уринган шахслар ушланди

Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида уч нафар аёлни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) фоҳишалик қилиш мақсадида юбораётган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Маълум бўлишича, Сурхондарёлик икки аёл чет элда ишлаш истагида бўлган аёлларни алдаш йўли билан уларни шаҳвоний эксплуатация қилиш орқали ноқонуний даромад топишни режалаштирган.

Жиноий режага мувофиқ, улар уч нафар аёлни фоҳишалик қилиш учун БААга юборишни ваъда қилган. 2026 йил 4 феврал куни “Тошкент-Шаржа” рейси учун 700 АҚШ доллари эвазига авиачипта расмийлаштирган, шунингдек, келгусида кўрсатиладиган хизмат учун 1000 АҚШ доллари талаб қилингани аниқланган.

Тезкор тадбирда ушбу шахслар Бойсун туманида жойлашган “Дарбанд” йўл-патрул масканидан далил-ашёлар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » БААга уч нафар аёлни фоҳишаликка юборишга уринган шахслар ушланди