06:39 / 20.03.2023
183

Ла Лига. "Барса" сўнгги дақиқаларда "Реал"дан ғалабани илиб кетди

Ла Лига. "Барса" сўнгги дақиқаларда "Реал"дан ғалабани илиб кетди

Испания чемпионати 26-турида пешқадам «Барселона» ўз майдонида амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 9-дақиқада Араухо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 46-дақиқада Роберто имкониятларни тенглаштирди. Ўйин тугашига оз қолганида Кессье Бальденинг пасини голга айлантириб, жамаосига ғалаба келтирди.

Хави жамоаси очколарини 68тага етказиб, «Реал» (56) билан фарқни 12 очкога етказди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади.

Ла Лига. 26-тур

Барселона — Реал 2:1
19 март, «Камп Ноу»
Голлар: Роберто (45), Кессиэ (90+2) — Араухо (9, автогол).
Барселона – тер Стеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Роберто (Кессиэ, 77), Бускетс, де Йонг, Гави (Фати, 90+1), Рафинья (Ферран Торрес, 83), Левандовски.
Реал – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Менди, 62), Модрич (Себальос, 76), Кроос (Родриго, 62), Вальверде (Асенсио, 76), Камавинга (Тчуамени, 76), Винисиус, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Начо (18), Рафинья (33), Роберто (65), Модрич (69), Бальде (90), Себальос (90+7), Фати (90+7).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. "Барса" сўнгги дақиқаларда "Реал"дан ғалабани илиб кетди