21:32 / 16.10.2022
1 563

Ла Лига. «Реал» класикода ғалаба қозониб, «Барса»дан пешқадамликни тортиб олди

Ла Лига. «Реал» класикода ғалаба қозониб, «Барса»дан пешқадамликни тортиб олди
Фото: La Liga
Испания чемпионатининг 9-туридан ўрин олган марказий баҳсда етакчилар «Реал» ва «Барселона» Мадридда тўқнаш келишди.

Биринчи бўлимда Карим Бензема ва Федерико Вальверде томонидан киритилган тўпларга иккинчи бўлим сўнгида Ферран Торрес бир бор жавоб берди, қўшиб берилган дақиқаларда эса Родриго ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирган ҳолда баҳс тақдирини ҳал қилди.

Бу Хави бошқарувидаги каталонияликларнинг Ла Лига доирасида меҳмондаги илк мағлубияти бўлди.

«Реал» очколарини 25тага етказиб, яккапешқадамга айланиб олди. «Барселона» 22 очко билан 2-поғонага тушди.

Ла Лига. 9-тур
Реал — Барселона 3:1
Голлар
: Бензема (12), Вальверде (35), Родриго (90+1, пенальти) — Торрес (83).
Реал – Лунин, Карвахаль (Рюдигер, 89), Алаба, Милитао, Менди, Рюдигер, Модрич (Камавинга, 78), Кроос, Тчуамени, Вальверде, Бензема (Асенсио, 89), Винисиус (Родриго, 85).
Барселона – тер Стеген, Роберто, Кунде, Гарсия, Бальде (Альба, 60), Бускетс (Гави, 60), де Йонг, Педри (Кессье, 83), Левандовски, Дембеле (Фати, 73), Рафинья (Торрес, 60).
Огоҳлантиришлар: Винисиус (30), Модрич (75), Гави (81), Кессье (90+2).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Реал» класикода ғалаба қозониб, «Барса»дан пешқадамликни тортиб олди