date
views 300

Шомуродовнинг супер ассист қайд этган ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовнинг супер ассист қайд этган ўйини қандай баҳоланди?
Италиянинг А Серияси 35-туридан ўрин олган муҳим баҳсда Римнинг «Рома» клуби ўз уйида «Фиорентина»ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

«Стадио Олимпико» стадионида бўлиб ўтган ўйинни 70 мингдан зиёд мухлис томоша қилди. Учрашув жуда кескин ва қизғин курашлар билан кечди, икки жамоа ҳам ўз имкониятларидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилди.

Баҳснинг 45+5-дақиқасида «Рома»нинг украиналик ҳужумчиси Артём Довбик ягона голни киритди. Бу голнинг муаллифи бўлган Довбикка ажойиб бош билан голли узатмани Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов амалга оширди.

Элдор Шомуродов бу ўйинда асосий таркибдан ўрин олди ва ўзига хос тезкор ҳаракатлари ҳамда самарали ўйини билан мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Учрашувдаги ажойиб ассистидан ташқари, Шомуродовнинг ўйини статистика порталларида ҳам юқори баҳоланди. Ҳамюртимизга ўйиндаги ҳаракатлари учун 7.4 балл берилди.

Умуман олганда, римликлар ушбу ғалаба орқали турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олдилар ва Европа кубокларига йўлланма олиш учун муҳим уч очкони қўлга киритишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг супер ассист қайд этган ўйини қандай баҳоланди?