
Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси General Motors мамлакатнинг махфий хизмат ходимлари учун янги, ғайриоддий ўқув дастурини ишлаб чиқди. Компания АҚШ махсус хизмати учун юқори самарали 10 та автомобилни совға қилди ва агентларга механик узатмалар қутисини бошқариш кўникмаларини ўргатишни бошлади.
Совға қилинган автомобиль қаторида Cadillac брендининг жуда қимматбаҳо ва юқори ишончли моделлари, хусусан, Cadillac CT4-V ва механик узатма қутиси билан жиҳозланган CT5-V Blackwing седани мавжуд.
Бу автомобилларнинг кучли двигателлари эса ҳар қандай вазиятда юқори тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Хусусан, Cadillac CT5-V Blackwing седани 668 от кучига эга бўлган қувватли моторга эга бўлиб, юқори тезликдаги махсус амалиётларда ажойиб натижа кўрсатишга қодир.
Cadillac’дан ташқари, совға қилинган машиналар рўйхатига Chevrolet брендининг махсус ишлаб чиқарилган йўлтанламаслари ҳамда икки дона спорт автомобиласи — Corvette ҳам киради. Ушбу транспорт воситалари турли мамлакатларда ўтказиладиган махфий операциялар давомида агентларга юқори даражадаги манёвр ва ишончни таъминлаш мақсадида хизмат қилади.
General Motors компаниясининг ушбу ноёб ташаббуси Америка махсус хизмат ходимларига чет элларда механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган автомобиллардан фойдаланишга тайёргарлик кўриш имкониятини беради. Чунки, маълумки, кўплаб хорижий мамлакатларда автомат узатмали автомобиллар эмас, балки механик узатмали транспорт воситалари кенг тарқалган.
Маълумот учун, АҚШда ҳайдовчиларнинг кўпчилиги автомат узатмалар қутисига эга автомобилларни бошқаради, шу сабабли механик узатмаларни бошқариш кўникмаси агентлар учун алоҳида эътибор талаб этади.
Шундай қилиб, General Motors махсус хизмат ходимларининг малакасини ошириш ва уларни барча вазиятларга тайёрлаш учун жуда муҳим бўлган бу ташаббусни амалга оширмоқда.
Ким ўйлаганди: Cadillac АҚШ махсус хизмат ходимларига механик узатмали автомобиллардан фойдаланишни ўргатади!
General MotorsCadillac CT4-VCadillac CT5-VМеханик УзатмаАмерика Махфий ХизматАвтомобилларни Бошқариш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар