date
views 28 953

Муниса Ризаева ўз ходимларининг маоши сирини ошкор қилди: қўл остидагилар қанча маош олади?

Муниса Ризаева ўз ходимларининг маоши сирини ошкор қилди: қўл остидагилар қанча маош олади?
Ўзбек шоу-бизнесининг машҳур хонандаси Муниса Ризаева ўзининг шахсий ҳаёти ва бизнес фаолияти ҳақидаги қизиқарли саволларга жавоб берди. Хонанда блогерга берган интервьюсида, айниқса, ўз қўлида ишлайдиган ходимларга қанча маош тўлашини очиқ-ойдин айтиб ўтди.

Блогернинг «Энди бизнесблогу, сўрамасам бўлмайди, Муниса Ризаева бир ойда қанча пул ишлайди?» деган саволига хонанда кутилганидан ҳам ошкора ва батафсил жавоб қайтарди:

«Ҳозирги пайтда даромадларимга нисбатан харажатларим кўпайиб кетган. Чунки жуда катта жамоани ишга олганман. Ёлғон айтмасам, ҳозир тахминан 40 нафар ишчим бор. Бир ишчим 5000 доллар олади, яна бирига 3000 доллар тўлайман, орасида ҳатто 15000 доллар маош оладиганлар ҳам бор. Энди бошқаларига эса 1500 доллардан тўлашим мумкин. Ҳисоб-китоб қилсам, даромадларимдан харажатларим ошиб кетиб қолди. Шунинг учун ҳам ҳозир бир-иккита янги лойиҳаларни ишга туширяпман», – дея тан олди хонанда.

Суҳбат давомида Муниса Ризаева ўзига хос очиқлик ва самимийлик билан саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирги энг катта вазифаси – жамоа ишини янада яхшироқ йўлга қўйиш ва харажатларни оптималлаштириш орқали ўз фаолиятини ривожлантиришдир.

Ушбу интервью тезда мухлислар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хонанданинг ошкоралиги ва ўз ходимларига бўлган эътибори кўпчилик томонидан олқишланди, янги лойиҳаларида эса унга омад ва муваффақиятлар тилашди.

Муниса Ризаева нафақат машҳур хонанда, балки яхши бизнес-леди сифатида ҳам танилган бўлиб, у ўз тажрибаси ва бизнес сири билан мухлислар билан очиқ баҳам кўришдан чўчимайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муниса Ризаева ўз ходимларининг маоши сирини ошкор қилди: қўл остидагилар қанча маош олади?