date
views 13 370

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушмаётганига изоҳ берди

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушмаётганига изоҳ берди
Англия Премьер-лигаси етакчиси «Манчестер Сити» клубининг бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг сўнгги пайтларда нега асосий таркибдан жой олмаётганига аниқлик киритди. Испаниялик тажрибали мутахассис бу ҳақда «Вулверҳэмптон»га қарши учрашув олдидан журналистлар билан мулоқотда айтиб ўтди. Бу ҳақида City Xtra нашри хабар тарқатди.

Гвардиола ўз нутқида «Борнмут» билан бўлиб ўтган баҳс вақтида Ҳусановнинг сариқ карточкаси борлиги сабабли эҳтиёткорлик юзасидан уни захирада қолдиришга қарор қилганини таъкидлади:

– «Борнмут»га қарши ўйинда Абдуқодирнинг ҳисобида сариқ карточка бор эди. Бундай ҳолатда ҳар қандай хатарга йўл қўйишни истамайман. Шу боис у захирада қолдирилди. Бу ўйинда биз чап қанотда кўпроқ босим ва ҳаракат кўрсатишимиз талаб этилганди. O’Райлини қанотга суриб, Йошко Гвардиолни марказга жалб қилдик. Ўша пайтда Нико O’Райли майдонда шунчалик кўп вақт ўтказади деб хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Аммо у берган ишончимни тўлиқ оқлади.

Гвардиола ўзининг қарорлари ва жамоанинг таркибига танлашда барқарорлик асосий омил эканини ҳам урғулади:

– Айни пайтда Нуньес, O’Райли ва Гвардиол биргаликда жамоа ҳимоясида барқарор ва ишончли ўйин кўрсатишмоқда. Ҳимоядаги умумий ҳаракатлар яхши кетяпти. Ҳусановнинг майдонга тушмаслигининг асосий сабаби айнан шу. Бу жамоада ҳеч бир футболчи асосий таркибдаги ўрни кафолатланган деб ўйламаслиги лозимлигини кўрсатади. Шу билан бирга, футболчи эртага майдонга тушмасам керак, деган фикр билан ҳам яшамаслиги шарт, – деб қўшимча қилди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» бугун, 2 май куни Премьер-лига доирасида «Вулверҳэмптон» билан баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Абдуқодир Ҳусанов бу ўйинда майдонга тушадими ёки йўқми, буни учрашув бошланганда билиб оламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушмаётганига изоҳ берди