
Актриса Сабрина Жабборова яқинда хонанда Озода Нурсаидованинг "Дилбарим" клипи суратга олиш жараёнида автомобил ҳалокатига учраб, оғир жароҳат олган эди. Бу бахтсиз ҳодисадан сўнг актриса Туркияда мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Унга муваффақиятли жарроҳлик амалиёти ўтказган ва яна ҳаётга қайтарган туркиялик шифокорлар Тошкентда катта миннатдорлик билан кутиб олинди.
Тошкент аэропортида меҳмонлар чиройли гуллар билан кутиб олинди. Шундан сўнг, Тошкентдаги машҳур ресторанлардан бирида меҳмонлар шарафига байрам дастурхони ёзилиб, миллий куй-қўшиқлар, рақс ва шодлик билан тўлган тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Сабрина Жабборованинг соғайиб кетишида катта ҳисса қўшган туркиялик шифокорларга самимий миннатдорлик билдирилди. Тадбир ташкилотчилари меҳмонларга ўзбек миллий зарбоф чопонлари ва дўппиларини совға қилиб, уларни ҳурмат билан сийладилар.
Кечада ўзбек халқ рақслари, миллий куй-қўшиқлар меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди. Сабрина Жабборова ҳам яқинлари ва дўстлари билан бирга қувонч билан рақсга тушди, шифокорлар билан эсдалик суратларига тушди.
Тадбирда меҳмонлар ҳам, мезбонлар ҳам ўзаро илиқ муносабатда бўлиб, маданиятлараро дўстликнинг ёрқин намунасини намойиш этдилар.
Zamin.uz жамоаси Сабрина Жабборовага яна бир бор соғлиқ ва ижодий ютуқлар тилайди, туркиялик шифокорларга эса миннатдорлик билдириб қолади.
Сабрина ЖаббороваТуркиялик ШифокорларТошкент АэропортиМаданиятлараро ДўстликЖарроҳлик АмалиётиБайрам Тадбири Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар